Иккинчи бўлимда киритилган голлар

Тошкентда шуғулланаётган Суперлига иштирокчилари назорат ўйинларини ўтказишда давом этмоқдалар. Бу сафар “Қўқон-1912” ҳамда “Сурхон” жамоалари ўзаро беллашдилар.

Ўйиндаги голлар иккинчи бўлимда киритилди. Дастлаб танаффусдан кейин захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров 47-дақиқада қўқонликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 80-дақиқада термизликлар мувозанатни тиклади. 87-дақиқада белгиланган пенальтини Анвар Ҳожимирзаев аниқ амалга оширди ва “Қўқон-1912”нинг ғалабасини таъминлади - 2:1.

Дарвоқе, биринчи бўлим охирида "Қўқон-1912" футболчиси Суҳроб Бердиев қизил карточка туфайли майдондан четлатилди.

кукон2

“Қўқон-1912”: Хуршид Хўжаев, Асадбек Собиржонов, Фарҳод Бекмуродов, Шохназар Норбеков, Мўмин Мелиев, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Александр Мерзляков, Иван Йосович.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Исломбек Абдуллаев, Илҳом Ваҳобов, Якуба Бамба, Сардор Азимов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Анвар Ҳожимирзаев, Ҳамидилло Абдуҳамидов, Андрей Сидоров.

“Сурхон”: Рустам Нортожиев, Алишер Салимов, Исломжон Тошпўлатов, Жаҳонгир Ахмадов, Низомжон Норов, Муродбек Бобожонов, Жасур Холтўраев, Нуриддин Ҳасанов, Беҳруз Шайдулов, Иброҳим Йўлдошев, Камрон Сайдазимов.

Захирадагилар: Азамат Аҳмедов, Муродбек Тўйчибоев, Жавоҳир Соҳибов, Жасурбек Ёқубов, Зоҳир Пиримов, Сардор Сулаймонов, Хусниддин Ғофуров, Абдул Азиз Юсупов, Муҳаммад-али Абдураҳмонов, Шарафиддин Шобиров, Асрор Ғофуров, Никита Павленко.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар