"Интер" "Бавария" етакчиларидан бирини текига қўлга киритмқочи

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли франциялик футболчини Миланнинг "Интер" клуби ўз сафига чорламоқда. "Нерадзуррилар" Толиссо билан келаси ёзда, яъни у эркин агентга айланганида шартнома имзолашни режалаштирган.

Толиссо жорий мавсум "Бавария" сафида жами 3 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Футболчининг айни дамдаги трансфер нархи 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!