“Интер” тақиқланган модда қабул қилгани сабаб 2021 йилнинг ноябригача дисквалификация қилинган “Аякс” дарвозабони Андре Онанани таркибга қўшиб олмоқчи.

“Нерадзуррилар” аллақачон бу масала юзасидан 25 ёшли камерунлик посбоннинг агенти билан боғланишган. Бу ҳақда Sky Sport Italia мухбири Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “Интер” Онанани 2022 йилнинг ёзида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Айтиш лозимки, келгуси йил Андренинг “Аякс” билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етади ва шу сабабли у “Интер”га эркин агент сифатида текинга кўчиб ўтиши мумкин.

Онана ўтган мавсум “Аякс” сафида жами 26 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)