"Интер" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячи Кристиан Эриксеннинг трансфери бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Football Italia тарқатган хабарга қараганда, А Сериянинг амалдаги чемпиони 29 ёшли даниялик футболчининг трансферини тўлиқ сотиб юбормоқчи. Гап шундаки, Италия қонунчилигига кўра, Эриксеннинг юрагига кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилгандан сўнг унга машғулотларда қатнашиш ва футбол ўйнаш тақиқланди. “Нерадзуррилар” футболчига бошқа мамлакат жамоасида фаолиятини давом эттиришга рухсат берилишига умид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёзида ўтказилган "Евро-2020" доирасида Финляндияга қарши ўйин давомида Эриксеннинг юраги тўхтаб қолганди. Ўшандан бери у майдонга тушмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар