"Интер" Коларовни сақлаб қолишга қарор қилди

35 ёшли ҳимоячи Александр Коларов “Интер” билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда журналист-инсайдер Николо Скира ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Юқоридаги манбага кўра, томонлар ўртасидаги янги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар тузилади. Сербиялик футболчининг йиллик маоши эса 1,5 миллион еврони ташкил этади.

Коларовнинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. У ўтган мавсум А Серияда 7 та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.

“Интер” якунланган мавсум узоқ танаффусдан сўнг яна Италия чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!