Италия А Серияси 9-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Ювентус" ҳамда "Интер" жамоалари ўзаро баҳс олиб боради.

Мазкур қарама-қаршилик олдидан туринликлар юлдузи Пауло Дибала сафга қайтди. Аргентиналик футболчи жароҳатини тиклаб, жамоа билан машғулот ўтамоқда.

27 ёшли Дибала А Серия 6-тури доирасидаги "Сампдория" жамоасига қарши беллашувда оёғини шикастлаб олган ва 22-дақиқада ўз ўрнини Деян Кулусевскига бўшатиб берганди. Шу тариқа, у 26 сентябрь санасидан бери майдонга туша олмади.

Маълумот учун, Милан шаҳрида ўтказиладиган мазкур қарама-қаршилик 24 октябрь куни, Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар