Ислом Тўхтахўжаев

Ўтган йилги мавсум бошида “Қизилқум” таркибига қўшилган тажрибали ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевнинг бир йилга тузилган шартномаси ниҳоясига етганди.

Натижада футболчига бир қатор таклифлар келиб тушди. Бу ёқда “Қизилқум” ҳам Ислом билан ҳамкорликни давом эттириш ҳаракатида эди.

Ниҳоят, барчасига нуқта қўйилди. Тўхтахўжаевнинг Sports.uz сайтига маълум қилишича, “Қизилқум” билан янги шартнома имзолади. Шундай қилиб, у “Мавсум-2022”да ҳам яна навоийликлар шарафини ҳимоя қилади.

Шуни ҳам қўшимча қилмоқчимизки, тез орада “Қизилқум” янги ўйинчилар билан ҳам келишувга эришади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×