Испаниянинг Мисрга кучи етмади!

C гуруҳидаги биринчи тур учрашуви ўз якунига етди. Мусобақа ғолиблиги учун асосий фаворит - Испания Миср қаршилигини синдира олмади. Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги иккинчи ўйинда Aвстралия Aргентина билан куч синашади. Турнир 21 июлдан 7 август санасига қадар давом этиши кўзда тутилган.

Миср — Испания — 0:0

Миср: Эль-Шенави, Хегази, М.Хамди, Галал, Тавфик, Эль Эраки (Фуад, 89), Ашур (А.Хамди, 63), Эль Фотух, Р.Собхи (Рамадан, 90+2), Мохамед (Адель, 62), Райан (Мохсен, 63).

Испания: Симон, Пау Торрес, Гарсия, Миранда, Мингеса (Вальехо, 23), Себальос (Монкайола, 45), Мерино (Солер, 68), Педри, Асенсио (Мир, 68), Ойярсабаль (Хиль, 68), Ольмо.

Огоҳлантиришлар: Эль Фотух, 5. Мохамед, 44. Хегази, 78. Галал, 89.

Ҳакам: Маҳдемаҳ (Иордания)

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!