Исроил Мадримов ва Мишель Соро жаҳон чемпионлик камари учун саралаш жангига буюрилди

  • 10 сентябрь, 2021, 12:40
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) мажбурий даъвогар ҳисобланган Исроил Мадримов (7-0, 5КО) ва ушбу вазнда WВА Gold чемпиони Мишель Соро (35-2-1, 24КО) жангини элиминатор баҳси сифатида ташкил этиш учун ташкилот томонидан очиқ промоутерлик аукциони эълон қилинди. Промоутерлик савдори 20 сентябрь куни бўлиб ўтиши белгиланган. Баҳсни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун промоутерлик компанияси камида 110 минг доллар (50 фоиз чемпионга, 50 фоиз даъвогарга) миқдорда тўлов таклиф қилиши керак.

Ушбу вазн тоифасида WBА Regular чемпионлик камари вакант қолдирилган эди. Аммо Исроил Мадримов ва Мишель Соро жанги бу камар учун бўлиши ҳақида хабар берилмади. Катта эҳтимол билан мазкур жанг ғолиби WBА Super чемпионлик камари эгаси Жермелл Чарлога мажбурий даъвогарга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!