Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги Ўзбекистонда бўлиб ўтади (видео)

  • 7 ноябрь, 2021, 23:30
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) ўз фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Исроил Мадримов (7-0, 5КО) ўзининг навбатдаги жангини WВА рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган франциялик боксчи Мишель Сорога (35-2-1, 24КО) қарши ўтказади. Ушбу баҳс WВА йўналишида жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ким бўлишини белгилаб беради. Жанг ғолиби WВА Super чемпионлик камари учун рингга кўтарилиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Matchroom промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн DAZN Boxing шоусига берган интервьюда Мадримов ва Соро ўртасидаги жанг декабрь ойида Ўзбекистонда бўлишини ва тез орада расман эълон қилинишини айтиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!