Италия пенальтилар сериясида Испаниядан устун келди ва финалга йўл олди (видео)

Европа чемпионати ҳам аста-секин охирлаб бормоқда. Бугун тонгда мусобақанинг илк ярим финал учрашуви бўлиб ўтди.

Шу куни Роберто Манчини бошчилигидаги Италия Луис Энрикенинг Испаниясига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Финалчи номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотереясида эса омад италияликларга кулиб боқди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар