Италиядаги футболчи “Реал”га ўтиши кутилмоқда

“Реал” ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида “Аталанта” ҳимоячиси Йоаким Мале трансферини амалга оширмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Қироллик клуби” мутасаддилари бу футболчини кўп жароҳат олаётган Дани Карвахалга муносиб ўринбосар сифатида клубга олиб келишни режалаштирмоқда.

“Аталанта” Малени йил бошида Бельгия чемпионати вакили “Генк” клубидан 12 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.

Янги мавсумда бу футболчи олтита учрашувда иштирок этди. Бергамоликлар яхшироқ маблағ таклиф этилса, трансферга қаршилик қилмаслиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)