Италиянинг тўрт дарвозабони бир рекордни янгилади

Италия терма жамоаси Европа чемпионатининг нимчорак финал учрашувида дарвоза дахлсизлигини сақлаш бўйича 47 йиллик рекордни янгилади.

Италияликлар Австрияга қарши ўтказилган ўйиннинг асосий вақтида гол ўтказмади ва голсиз серия 1145 дақиқа давом этиб, Дино Дзоффга тегишли аввалги рекордни икки дақиқага яхшилади. Дзофф 1972-1974 йиллар давомида 1143 дақиқа давомида гол ўтказмаган эди.

Ҳозирги терма жамоанинг рекорди 1168-дақиқада тўхтади. Нимчорак финал учрашувининг қўшимча таймида Саша Калайжич италияликлар дарвозасига йўл топа олди. Янги рекорд учун Жанлуижи Доннарумма (964 дақиқа), Сальваторе Сиригу (91 дақиқа), Алессио Краньо (63 дақиқа) ва Алекс Мерет (27 дақиқа) ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!