Жаҳон чемпионатида қатнашган шахматчиларимиз пул мукофотларини қабул қилиб олди (фото)

Хабарингиз бор, 2021 йил 26-30 декабрь кунлари Польшанинг Варшава шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларидаги ФИДЕ жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этишди.

Жумладан, нуфузли мусобақанинг рапид йўналишида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди. Шу билан бирга у дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров эса блиц йўналишида анча юқори бўлган 8-ўринни қўлга киритди.

photo_2022-01-10_19-36-17

Шунингдек, мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан мукофотланишди. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов 250 миллион сўм, унинг тренерлари Дмитрий Қаюмов (марҳум) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдаров 50 миллион сўм ва ниҳоят Шамсиддин Воҳидов 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига лойиқ кўрилишди.

photo_2022-01-10_19-36-17 (3)

Бугун шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Туризм ва спорт вазирлигида тегишли пул мукофотларини қабул қилиб олдилар. Умид қиламизки, бу рағбат шахматчиларимизга кучли мотивация бериб, уларни янги ғалабалар сари руҳлантиради.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muhammad Ali 07
11/01/2022 10:19
Varshavada Sindorovga ham pul berilgan 8 õrin uchun shu haqidayam malumot beringlar adashmasam 15 kōkidan bõlishi kerak

Минбар

Барча блоглар