Жаҳон чемпионатига чиққан 4-жамоа номи маълум бўлди

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Бразилия ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 72-дақиқада Лукас Пакета томонидан киритилди. Тите шогирдлари 12-турдан кейин 11 ғалаба ва 1 дуранг билан 34 очко жамғарди. Шу тариқа, "пентакампеонлар" 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Бунга қадар Қатар, Германия, Дания терма жамоалари ҳам ЖЧ йўлланмасига эга чиққан эди.

photo_2021-11-12_13-40-59

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар