Жаҳон кубоги. Ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритди!

Пойтахтимизда ўтказилаётган қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубогининг навбатдаги куни ҳам ортда қолди. Унда шпага бўйича жамоавий, сабля қуролида яккалик дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Аҳамиятлиси, ҳар икки йўналишда ҳам мисрлик қиличбозлар олтин медалларни қўлга киритишди. Сабля дастурида Адҳам Моутазга тенг келадигани топилмаган бўлса, ҳамюртимиз Пазилбек Генжебаев бронза медалини қўлга киритди.

Жаҳон кубоги, йигитлар.
Сабля, яккалик:
1. Адҳам Моутаз (Миср)
2. Николаи Стипцин (Россия)
3. Пазилбек Генжебаев (Ўзбекистон)
3. Дмитрий Насонов (Россия)

Жаҳон кубоги, йигитлар.
Шпага, жамоавий:
1. Миср
2. Россия
3. Швейцария

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×