Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихидаги жуда муҳим ўйинлардан бирини ўтказади. Ҳамюртларимиз иккинчи саралашнинг ўзидаёқ қийин аҳволда қолишди. Сабаби, вакилларимиз айни пайтда кейинги босқичга чиқиши учун Саудия Арабистонини ютиши керак. Бир қарашда уддаласа бўлади. Лекин Тошкентдаги мағлубият кишини ўйлантириб қўяди.

Асосийси терма жамоамизга ишониш ва қўллаб-қувватлаш. Мухлисларнинг катта қисми жамоамиздан ғалаба кутмоқда ва бу борада ўз фикрларини билдирмоқда.

Сайтимизда чоп этилган хабарларга кузатувчилар ёзаётган фикрларни тақдим этамиз.

Ашуров Бахтиёр: Жалолиддин бугун шундай гол ургинки, арабларнинг бутун умри давомида эсларида қолсин!!!

Турсун Ғани: Машариповдан яна давомли голларни кутиб қоламиз. Ғалаба голларини киритишига тилакдошимиз.

Барс-77: Жалолда ҳамма нарса - тезлик, дриблинг, тез фикрлаш ва жанговор характер бор. Араблар унга нисбатан агрессив ўйин қилади. Аллоҳ уни ва қолган йигитларни травмалардан асрасин.

Baxil Alihuja: Фақат битта камчилиги бор! Совуққон эмас! Арзимаган нарсага жанжал қилиб, қўпол ўйнайди. Қизил олса, жамоани қийин аҳволда ташаб кетади.

azam nazarov: Амир Темур юртиданман: Команда 3-босқичга чиққандан сўнг, мураббийлик фаолиятини олиб бораман.

Барс-77: МТЖда Ўзбекистоннинг энг кучли ўйинчилари йиғилган... Албатта, кейинги турга ўтамиз ИншаАллоҳ

Abdushukurov: Худо хоҳласа, ютворамиз.

Турсун Ғани: Вадим Абрамов ғалаба қозониб беринг ва ўша Тошкентда ўтган ўйинни майли бир умр эсламанг. Биз ҳам унутайлик ўша даҳшатни.

Бугун Саудияни мағлубиятсиз серияси барҳам топади, иншаллоҳ. Ўзбекистонни ғалабали серияси давом этажак. Вақт оз қолди дўстлар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
15/06/2021 18:16
Saudiyaliklarga Abramov taktika tayyorlab turibdi mana ko‘rasizlar bugub g‘alaba bizniki bo‘ladi meni aytdi deysizlar men bunga 100 emas 200 foiz ishonayabman
&
Jamshid Rasulovich
15/06/2021 18:01
Элдор ўзингни кўрсатадиган вақт келди. Олға Ўзбекистон...
&
Турсун Ғани
15/06/2021 17:59
АДМИНЛАРГА ҲАМ РАҲМАТ МУҲЛИСЛАР ФИКРИ ҲАМ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЁТГАНИ УЧУН. БУГУН ҲАММА ЎЗБЕКИСТОНГА ОМАД ТИЛАЙДИ.
&
Турсун Ғани
15/06/2021 17:56
МЕНИ МУХЛИСЛАРДА МТЖ ГА БЎЛГАН ИШОНЧ ОРТГАНИ ВА НЕГАТИВ ФИКИРЛАР ЙЎҚ БЎЛИБ КАМАЙГАНИ ҲУРСАНД ҚИЛМОҚДА. ҒАЛАБАГА ИШОНЧ ОРТМОҚДА.
&
Ашуров Бахтийор
15/06/2021 17:37
Чунки бугун ишонч юқори!
&
Rescara
15/06/2021 21:16
Негадир шу бугун иншааллох ютамиз деган туйгу бор. Аллох насиб этса галаба билан кайтишади
&
Usmonov Jaloliddin
15/06/2021 18:41
IN SHA ALLOH
&
Usmonov Jaloliddin
15/06/2021 18:33
Ya rabbim bugun o‘zbekistonimiz nomidan sportchilarimiz futbol o‘ynashadi muxlislar orasida futbolga qiziqadigon musulmon senga yaqin bandalaring bor shularni xurmatidan futbolchilarimizni yuzini yorug‘ qil omin

Минбар

Барча блоглар