Жалолиддин Машарипов янги жамоаси билан Европага йўл олди

Бир неча кун аввал Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонига жўнаб кетгани ва у ерда ҳамюртимиз янги жамоаси - "Ан-Насср" сафига бориб қўшилгани борасида хабар бергандик.

Саудия Арабистони жамоаси йиғинга киришишдан олдин футболчиларни тиббий кўрикдан ўтказди. Таркибдаги айрим футболчилар билан хайрлашди, баъзиларини легионерлар лимити сабаб ижарага берди.

Охирги ярим мавсумни БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" клубида ижара асосида тўп тепган Машарипов ҳам "Ан-Насср" билан бирга кўрикдан ўтди ва жамоанинг Болгарияда ташкил этиладиган йиғинига йўл олди.

Саудияликлар Болгарияда мавсумга тайёргарлик кўришади. Жамоа кеча ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Машарипов "Шабаб Ал-Аҳли" сафида 12 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган ва 5 голга ҳаммуаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!