Жамал Германия терма жамоасида рекорд ўрнатди

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Германия терма жамоаси сафида рекорд ўрнатди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга қараганда, Жамал “Евро-2020” гуруҳ босқичининг сўнгги турида Венгрияга (2:2) қарши ўйинда иштирок этди. У шу куни 18 ёш 117 кунлик эди.

Шу тариқа Мусиала "Бундестим" сафида Жаҳон чемпионати ёки Европа чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

Жамал Мусиала Германия терма жамоасида шу йилнинг март ойида дебют қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!