Жасур Яхшибоев "Реал"га урган голи, узоқ вақт термага чақирилмагани ва Чемпионлар лигаси ҳақида гапирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

Бугунги машғулотга етиб келган Жасур Яхшибоев ва Иброҳимхалил Йўлдошев сингари легионерларимиз жамоа сафига қўшилди. ЎФА матбуот хизмати "Шериф" клубида ҳаракат қилаётган футболчимизнинг фикрларини тақдим этди:

"Яхши кайфиятда машғулот ўтказмоқдамиз. "Реал" Мадридга урган голимдан кейинги ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Бу ҳамма ўйнашни орзу қиладиган клуб. Ҳаммаси бошқача бўлди. Мураббийлар назарига тушиб, терма жамоага қайтганимдан хурсандман. Ишончни қўлдан келганча оқлашга ҳаракат қиламан.

Чемпионлар лигаси умуман бошқа даражадаги турнир. Унга мослашиш лозим. Беларусь чемпионатига ўтганимдан бери ҳужум чизиғида ҳаракат қиляпман. Ҳозир бу мен учун қулай позиция бўлиб қолган. Ҳозир шу ерда ўзимни анча қулай ҳис қиляпман".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!