Жасур Яхшибоев

Чемпионлар лигаси 2-тури доирасида Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган "Шериф" клуби Мадриднинг "Реал" жамоаси меҳмони бўлди.

Ўйинда ҳисобни очиб берган гол легионеримиз томонидан киритилди. Жасур Яхшибоев бу ҳақда ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"га гол уриш сиз учун нима? Ўша пайтда нимани ҳис қилдингиз?

"Ёшлигимдан "Реал"га қарши ўйнашни орзу қилганман. Гол ҳақида нима дейишни ҳам билмаяпман. Лекин дарвозани ишғол қилишни жуда истагандим".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)