Жасур Яхшибоевнинг жамоаси ЕЧЛда

УЕФА Чемпионлар лигаси "D" гуруҳининг 1-турида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев ҳаракат қилаётган Молдованинг “Шериф” клуби ўз майдонида Украинанинг “Шахтёр” клубини қабул қилди.

“Sheriff Stadium”да кечган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Шериф”га ғалаба келтирган голларга Адама Траоре (16') ва Момо Янсане (62') муаллифлик қилди. Жасур Яхшибоев эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва 67-дақиқада захирага олинди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар