Жавоҳир Эсонқуловни

Бунда бир неча дақиқа олдин ижтимоий тармоқлар орқали "Сурхон" клуби собиқ футболчиси Жавохир Эсонкулов ўзини калтаклагинликларини юзасидан тегишли органларга мурожаат қилганлиги тўғрисидаги видеони ижтимоий тармоқларга жойлаштирибди. Ушбу видеода келтирилишича, гуёки футболчини клуб аъзолари калтаклашган. Воқеага клуб матбуот хизмати муносабат билдирди.

Воқеликни бошидан бошлаймиз:

1. "Сурхон" клуби ва собиқ футболчи Жавохир Эсонкулов билан тузилган меҳнат шартномаси 2021 йилнинг 21 июль куни ҳар иккала томоннинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган ва футболчи клубдан ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлиги ҳақидаги расмий хужжатга қўл қўйиб, тасдиқлаб берган. Шундан сўнг, футболчи ЎзПФЛ рўйхатидан чиқарилган.

2. Собиқ футболчи шартнома бекор қилинган бўлса-да, клуб офисига доимий ташриф буюриб, яна қўшимча пуллар талаб қила бошлаган.

3. Собиқ футболчилар Жавохир Эсонкулов ва Акром Ходжаев ўзаро тил бириктириб, клуб офиси эшиги ёнида клуб раҳбари номига нисбатан қўпол сўзлар билан унинг шахсини камситган.

4. Клубдаги бу вазиятлардан хабар топган жамоа сардори Асрор Гафуров вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида ҳар иккала футболчини клуб офисига олиб келган ва ушбу сўзларни нега ёзганлиги бўйича изоҳ сўраган. Дастлаб, футболчилар ушбу сўзларни улар ёзмаганликларини айтишган лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати клуб офисида ўрнатилган кузатув камераларида ёзиб олинган.

5. Жамоа сардори Асрор Гафуров футболчиларга шу жамоада ўйнаб, шу жамоани нонини еб, тузлигига тупурмаслик кераклигини тушунтирган ва ўртада зиддият пайдо бўлган ва иккала футболчи бир-бирлари билан муштлашиб кетишган.

6. Клуб спорт директори А.Таиров ва клуб 1-вице Президенти А.Абдурахмонов ҳар иккала футболчини ажратишган ва уларни яраштириб қўйишган.

П/С: Собиқ футболчилар Ж.Эсонкулов ва А.Ходжаев ўз айбига иқрор бўлиб, ёзма равишда узр сўрашган (Видео ва фото ёзмалар илова қилинади).

photo_2021-09-18_17-26-48

photo_2021-09-18_17-26-48 (2)

Собиқ футболчиларга эса Ўзбекистонда қонун устувор эканлигини, ҳар бир фуқаро давлат химоясида эканлигини, унинг шахси камситилишига йўл қўйилмаслигини эслатиб қўймоқчимиз

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
18/09/2021 19:09
К,изик, бизни у'збек футболчилари у`збек тилини билмайдими ёки х,урмат к,илмайдими русча ёзган ва ёздирган у`рис к,ул манк,уртларни жазолаб жаримага тортиш керак