"Женоа" - "Рома" учрашувининг тахминий таркиблари (Фото)

"Рома" Италияда 13-турида "Женоа" билан куч синашади. Ўйин сафарда бўлиб ўтади.

Римликлар Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Италиянинг la gazzetta dello sport нашри жамоаларниг тахминий таркибларини тузиб чиқди. Унга кўра бугун Жозе Моуриньо ҳужумда Тэмми Абрахам ва Элдор Шомуродовни майдонга туширади.

photo_2021-11-20_15-35-38

"Рома" айни пайтда 12 турда 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Женоа" эса шунча ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда 17-поғонани банд этган. Элдор Шомуродов 10 учрашувда битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!