“Женоа”: Бу ҳужумчи ўзимизда қолиши керак!

Европанинг кучли бешлик чемпионатлари сирасига кирувчи А Сериянинг навбатдаги мавсумига пухта тайёргарлик кўраётган “Женоа” клуби ҳам трансфер бозорида иштирок этмоқда. Ёзги трансферлар даврида таркибда айрим ўзгаришлар бўлиши табиий.

Sports.uz сайти эътиборингизга “Женоа” атрофидаги трансфер маълумотларини ҳавола этади. Мараҳамат танишинг:

Пандев ҳамон тетик!

Генуяликлар ярим ҳимоячиси Франческо Кассата жамоанинг “қария” ҳужумчиси Горан Пандевдан келаси мавсумда ҳам ажойиб ўйин кутаётганини яширмади. Кўпчилик 38 ёшли Пандев фаолиятини якунлашини кутмоқда. Кассата эса, тажрибали ҳужумчи “Женоа” шарафини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

- Биз ҳам Пандевнинг қолишидан умидвормиз. У майдонда отамизек бўлиб қолган. Ёшларга ажойиб маслаҳатлари билан катта ёрдам беради, у биз учун ҳақиқий таянч. Биз уни келаси мавсумда ҳам урган голидан кейин қучоқлашни истаймиз. Горан яна бир йил мухлисларни хурсанд қилишга тайёр, - деди Франческо Кассата.

960-600-goran-pandev

Колумбиялик футболчи Генуядан кетмоқчи

“Женоа”га “Фиорентина”дан таклиф этилган колумбиялик ёш ярим ҳимоячи Кевин Агудело ўтган мавсумда “Специя” шарафини ҳимоя қилган эди. У мазкур жамоа сафида А Серияда жами 29 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол ҳам урди.

Кевин Генуяга ижарадан қайтган бўлса-да, “Женоа”дан тезроқ кетмоқчи. Ёш ярим ҳимоячи майдондаги ўрни кафолатланган “Специя”га қайтиб боришни режалаштирган.

1573475282_815207_1573475340_noticia_normal

Шомуродовга Аргентинадан ўринбосар келади

“Женоа” ўтган мавсум охирида жамоанинг асосий тўпурарига айлаган Элдор Шомуродовни узоқ ушлаб турмайди. Генуяликлар ҳозирдан легионеримиз ўрнини боса оладиган ҳужумчи қидирмоқда.

Айни пайтда улар аргентиналик 20 ёшли ҳужумчи Педро дела Вегага оғиз солмоқда. Ўз юртида “Ланус” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ёш истеъдоди эгаси Европанинг бошқа клублари эътиборини ҳам қозонган.

Pedro-De-La-Vega

У “Женоа”дан рақиб томонга ўтди

Мавсумни ижара асосида “Женоа”да якунлаган Кевин Строотман “Кальяри” сафига қўшилди. Голландиялик ярим ҳимоячи янги жамоаси ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

- Бу жамоада ҳамма нарса мен учун янги. Шунга қарамай, мен хотиржамман. Ўтган мавсумда бу жамоанинг ўйинчиларини тўлиқ кўрганим йўқ. Лекин “Кальяри” кучли футболчилардан таркиб топганини биламан. Улар билан кўп нарсага эришиш мумкин ва мен ҳам ёрдам беришни истайман, - деди Кевин Строотман.

78485_7f3eqmj

Бу футболчи Элдорга ўринбосар эмас, рақобатчидир!

Италияда туғилган ганалик Калеб Экубан бир неча йил хориж чемпионатларида тўплаб, яна ортга айтишга қарор қилди.

Бу футболчи 2012-2017 йиллар давомида Италиянинг қуйи лигадаги турли жамоаларида тўп тепганидан кейин анча таниқли клубларга ўтди. Албаниянинг Партизани жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Калеб “Лидс”га таклиф  этилди. Кейинчалик Туркиянинг “Трабзонспор” клубидан қўним топди.

Caleb-Ekuban-768x482

Энди Экубан Италияда “Женоа” сафига қўшилмоқчи.

Шомуродов қайси топ-клубга ўтмоқчилигини айтди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!