“Женоа” Еврода ғолиб чиққан Италия термасидан ўрнак олади

“Женоа” таркибида А Серия ўйинларига тайёргарлик кўраётган тажрибали ҳимоячи Андреа Масиелло янги мавсумда юқори даражада ўйнай олишини таъкидламоқда. Бу борада у Италия терма жамоаси натижаларидан илҳомланаётганини маълум қилди.

- Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва нега бундай вазиятда фаолиятимни тўхтатишим керак? Биз худди Италия терма жамоасига ўхшаб ўйнасак, мақсадимизга етамиз. Мен янги тўқнашувларга тайёрман. Ёшим 35да эканига қарамай, худди Кьеллини Европа чемпионатида ўзини кўрсатганидек, курашишга қодирман, - деди Андреа Масиелло.

Масиелло ўтган мавсумда генуяликлар таркибида 30 та учрашувда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)