Жеррард: Агар Клопп "Ливерпуль" билан бир умрлик шартнома имзоласа...

Ҳозирда "Астон Вилла" бош мураббийи ҳисобланган "Ливерпуль"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард ўзининг қадрдон жамоасига бош мураббий бўлиш асосий мақсади эмаслигини маълум қилди.

“Мен бутун диққатимни “Астон Вилла”га қаратганман ва бу ерда ишлаш имкониятини берган барчага раҳмат. Бу келажакда "Ливерпуль"дан жой олиш учун трамплин эмас. Ростини айтсам, ҳозир уларда дунёдаги энг яхши мутахассислардан бири ишлайди. Агар Юрген Клопп “Ливерпуль” билан бир умрлик шартнома имзоласа, мен бундан жуда хурсанд бўламан”, - дея жавоб берди Жеррард матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Жеррард “Астон Вилла”даги дебют учрашувини премьер-лига доирасида "Брайтон"га қарши ўтказади. Ушбу баҳс 20 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!