Жиу-Житсу бўйича жаҳон чемпионатини 4 та медаль билан якунладик

Аввал хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳри жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 3000 мингга яқин спортчи иштирок этган ушбу нуфузли мусобақа бугун ўз ниҳоясига етди.

Жаҳон чемпионатида жами 17 нафар ҳамюртимиз қатнашди. Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз спортчилари 2 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлди. Жумладан, аёллар ўртасида U16 NeWaza -52 кг вазн тоифасида Райҳона Рустамова кумуш, U21 NeWaza +70 кг вазн тоифасида Дурдона  Абдужабборова бронза,  эркаклар ўртасида NeWaza -66 кг вазн тоифасида Музаффар Мадаминов кумуш ҳамда Fighting -77 кг вазн тоифасида Баҳромжон Машрапов бронза медални қўлга киритди.

Screenshot_20211108-141658_Instagram

Screenshot_20211109-204849_Instagram

Screenshot_20211109-204951_Instagram

Айтиш лозимки, ушбу мусобақа келаси йил АҚШда бўладиган жаҳон ўйинларига йўлланма бериши билан янада аҳамиятлидир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар