Жиззах вилояти ҳокими ЎФА вакиллари билан учрашди

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ЎФА вице-президенти маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикриёев ва “Пахтакор-79” афсонаси, айни пайтда ассоциациянинг фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов билан учрашди.

ЎФА вакиллари вилоят ҳокими Эргаш Солиев билан бўлган самимий суҳбат давомида вилоятда футболга берилаётган эътиборни юқори баҳолади.

уфа3

Жумладан, вилоятнинг бош жамоаси “Сўғдиёна” клуби Суперлига баҳсларида иккинчи поғонада, аёллар клуби “Сўғдиёна-W” эса биринчи ўриндалиги ва футзал жамоаси ҳам совриндорлар сафидан жой олиб келаётгани вилоятда футболга бўлаётган эътиборнинг ёрқин намунаси эканлиги таъкидланди.

Ўз ўрнида вилоят ҳокими Эргаш Солиев Тўлаган Исоқовнинг ўзбек футболини ривожланишига қўшган ҳиссаси беқиёслиги ва бугунги кунда ҳам футболимиз йўлида олиб борилаётган фаолияти самарали кечаётганини айтиб ўтди.

уфа2_2

Шунингдек, суҳбат давомида фахрийлар ўртасида 40 ёшдан ошган спортчилар ўртасида ЎФА Кубоги бўйича мусобақанинг финал босқичини Жиззах вилоятида ўтиши бўйича фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

ЎФА матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!