Жоржиньо “Олтин тўп”ни олиш имкониятлари ҳақида гапирди

Лондоннинг "Челси" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржиньо бу йилги "Олтин тўп"ни ютиш имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳар бир инсон орзулар билан яшайди. Аммо, агар биз маҳоратли футболчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, мен дунёдаги энг зўри эмасман.

"Олтин тўп"ни олишнинг асосий мезони - унвонларнинг сони. Бу йил мендан кўра муҳимроқ совринларни ҳеч ким ютмади. Аммо ҳақиқатан ҳам мени Месси, Роналду ёки Неймар билан таққослай оласизми?”, - деди италиялик футболчи.

Жоржиньо “Челси” сафида УЕФА Чемпионлар лигаси ва Италия терма жамоаси сафида Европа чемпионатида ғолиб бўлди. Айтиш лозимки, унинг жамоадоши Эмерсон ҳисобида ҳам худди шундай совринлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!