Жозе Моуриньо Конференциялар лигасидаги ўйиндан сўнг жамоаси ҳақида гапирди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Заря"га қарши кечган учрашувда (4:0) жамоасининг ўйинидан мамнун бўлди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар берди.

- "Рома" бу ўйинда ғалаба қозониш ва Конференциялар лигасида ўйнашда давом этиш учун масъулиятни ҳис қилди. “Заря” юқори савиядаги жамоа эмас. "Рома" 6-7 гол уриши мумкин эди. Бир қанча футболчиларимиз бугун ажойиб индивидуал маҳоратини намойиш этди. Плей-оффга чиққанимиздан хурсандмиз. Менинг жамоам нафақат яхши футболчилардан, балки яхши одамлардан ҳам иборат. Биз тактика ва стратегия ҳақида баҳслашишимиз мумкин, бироқ мен улардан ҳеч қачон хафа бўлмайман. Бизда ҳар доим бир жамоа бўлиб ўйнаймиз, - деди Моуриньо.

"Рома" - "Заря" учрашувида римликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 70-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар