Камолага мухлислик қиламиз

Таиландда аёллар ўртасида ўтказилаётган "Hua Hin-2016" халқаро турнирида юртимиз шарафини Камола Умарова ва Арина Фольц ҳимоя қилмоқда. 

Камола Умарова мусобақани саралаш беллашувларидан бошлади. Истеъдодли теннисчимиз асосий тўр йўлланмаси учун ўтказилган беллашувда япониялик Чинатсу Шимицуни 6:3, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Ўзбек теннисчиси асосий тўрнинг биринчи даврасида таиландоик Плобрунг Рлипуехга қарши кортга чиқади. 

Арина Фольц эса дастлабки босқичда ҳиндистонлик Наташа Палхадан 6:2, 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.    

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!