Канте ва Жоржиньо ўрнига ёш ўйинчи келади

Томас Тухель жамоанинг келажагини ўйлаган ҳолда таркибни ёшартириш масаласида ҳам бошқортиришига тўғри келади.

Жамоанинг етакчи ярим ҳимоячилари – Жоржиньо декабрда 30га, Нголо Канте март ойида 31 га киради. Таббийки бора-бора уларнинг ёши ўтиб қолаётгани ўйин савиясига таъсир қилади.

“Челси” раҳбарияти академия тарбияланувчиси Конор Галлахер ҳар икки тажрибали футболчининг ўрнини босишга қодир, деб ҳисобланмоқда. Ёш ярим ҳимоячи ёзда “Кристал Пэлас”га ижарага берилди ва ўз ўйини билан жамоанинг етакчисига айланди.

Хусусан, Конор Галлахернинг ассисти ва голи “Кристал Пэлас”га “Манчестер Сити” устидан сафар учрашувида ғалаба келтирди. Ҳозир истеъдодли ўйинчини қўлга киритишни истаган жамоалар сафи тобора кўпиб бормоқда.

Маълумотларга қараганда, Конор Галлахер ижарадан қайтганидан кейин асосий таркибга жалб қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар