Каратэ WKF бўйича Ўзбекистон кубоги старт олди ёхуд Маҳмуд Мурадов ёш каратэ усталари билан учрашди

16-19 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида каратэ WKF  бўйича  Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади. 

Мазкур турнир барча вазн тоифаларида ўтказилиб, унда  7 -18 ва +18 ёшлилар иштирок этади. Мусобақа пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида ташкиллаштирилмоқда. Бугун ушбу турнир старт олди.

Турнирнинг илк куни юртимизнинг машҳур ММА жангчиси, UFC промоушенидаги биринчи ўзбекистонлик яккакураш устаси Маҳмуд Мурадов ҳам кубок баҳсларига ташриф буюриб, федерация раҳбари Алам Муллаев билан биргаликда ёш каратэ усталари билан учрашди ва ўзига хос маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Албатта, турнир натижаларини ҳам мунтазам ёритиб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

ока9

ока8

ока5

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!