Каримни бу мавсум тўхтатиб бўлмаяпти!

Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган бахсда Бельгияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувнинг 62-дақиқасида Карим Бензема гол уришга муваффақ бўлди.

"Қаймоқранглилар" форварди бу мавсумда терма жамоа ва клуб сафида умумий 14 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 8 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлди.

Айни дамда 33 ёшли форвард Ла Лигада 9 та гол ва 7 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган ҳолда, ҳар иккала кўрсаткич бўйича энг яхшиси бўлиб турибди.

Маълумот ўрнида, 10 октябрь санасида Дешам шогирдлари Миллатлар лигаси финалида Испанияга қарши майдонга чиқади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар