Карло Анчелотти: "Шериф" гуруҳ пешқадами ва биз эҳтиёт бўлишимиз лозим

Бугун ЕЧЛ 2-тури доирасида "Реал" ҳамда "Шериф" жамоалари ўзаро кураш олиб боради. Мазкур баҳс олдидан мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти матбуот анжуманида иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Менда "A" ва "B" жамоалари йўқ, мен ҳар бир ўйин учун алоҳида футболчи танлайман. Бизнинг ярим ҳимоямизда Модрич, Каземиро, Кроос, Вальверде, Иско, Асенсио ва Камавинга каби футболчилар борлиги ажойиб. Уларнинг барчаси мавсум давомида бизга фойда келтиради. Мен илгари бундай кучли ярим ҳимоячилар билан камдан-кам ишлаганман.

Биз Чемпионлар Лигаси ютишимиз керак. Бу турнирдаги барча учрашувларга махсус тайёргарлик зарур. "Шериф" яхши ўйнамоқда. Улар гуруҳ пешқадами ва биз эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки биз тезкор ҳужум уюштирувчи рақибга дуч келмоқдамиз. Бизга учта очко керак ва биз диққатимизни тўлиқ жамлашимиз лозим", - деди Анчелотти.

"Шериф" бош мураббийи: "Реал"дан қўрқмаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Isayev Sirojiddin
28/09/2021 23:14
Sport TV kanali iltimos hamyurtimiz Jasur oʻynaydigan oʻyinni olib beringizlar.
Ulugoff Dlyabiznesa
28/09/2021 20:47
Уйин силкаларини кидирвотканла учун! Uzbekistan Legioners телеграм каналида жойланган
&
Бухорий Шариф
28/09/2021 20:24
Жуда қизиқ ўйин бўлса керак.