Катта маош ва тўртта зўр ўйинчи бўлса, шу жамоани бошқараман!

“Тоттенхэм” бош мураббий қидирмоқда. Клуб раҳбарияти “Манчестер Юнайтед”дан учралган қақшатқич мағлубиятдан сўнг португалиялик Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарган эди.

Клуб президенти Даниэль Леви жамоани италиялик мутахассис Антонио Контега топширмоқчи. Ўтган мавсум “Интер”ни чемпион қилган мураббий лондонликларни қабул қилиб олишга тайёр. Фақат у ўз шартини бажарилсагина жамоани шуғуллантиради.

Антонио Конте “Тоттенхэм” раҳбариятидан уч йиллик шартнома, бир мавсумга 15 миллион евро маош ва ўзи истаган 3-4 та футболчи трансферини амалга оширишни сўрамоқда.  

Айни пайтда томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!