Кавани бу суперклуб учун маошидан кечди

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани тезроқ бошқа жамоага ўтмоқчи. Уругавайлик тўпурар манчестерликлар унга етарли ўйин амалиёти бермаётганидан норози.

Каванига “Барселона” жиддий қизиқиш билдиряпти. Футболчининг ўзи ҳам бу трансферга қарши эмас. Ҳатто Эдинсон каталонияликлар сафига қўшилиш учун маошининг сезиларли даражада камайтирилишига ҳам рози.

Юрагидаги хасталик туфайли Серхио Агуэро футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилганидан сўнг Хави жамоасида тажрибали ҳужумчига эҳтиёж пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам “Барселона” Кавани трансферини январда амалга оширмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×