Каземирога Европанинг икки гранди қизиқиш билдирмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиро Европанинг икки гранд клуби қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Берилган маълумотларга кўра 26 ёшли бразилиялик футболчини “Челси” ҳамда ПСЖ ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ҳар иккала клуб ҳам Каземирони яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уриниб кўради.

Маълумот учун, Каземиро жорий мавсум “Реал” сафида жами 46та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!