Келаси мавсум Cуперлигада 16 та жамоа бўлади, деб гап тарқатманглар... Мард бўлиш керак... - Мурод Ризаев Суперлигада жамоалар сони оширилишига борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

"Ҳар баҳор, шу бўлар такрор". Ҳар йили мавсум якунида чемпионатда жамоалар сони оширилиши мумкин экан, деган миш-мишлар кўпаяди. Бу мавсум ҳам шундай фикрлар учрамоқда.

Таниқли шарҳловчи Мурод Ризаев телеграмдаги саҳифасида Суперлигада жамоалар сони қоидаларга зид равишда оширилишига қарши эканлигини билдирди.

- Спорт принципларига содиқ қолиш керак... Келаси мавсум Cуперлигада 16 та жамоа бўлади, деб гап тарқатманглар... Мард бўлиш керак... Худо хоҳласа, "Андижон" ҳам "Турон" ҳам янада кучлирок бўлиб 2023 йилда Суперлигага қайтади, - деди Мурод Ризаев.

3431581192211

Аввалроқ, ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам бу ҳақда телеграм каналида пост қолдирганди.

- Суперлига иштирокчилари сонини 16 тага етказиш мавзуси тепасида футболимизни йиллар давомида расво қилиб келган шахслар турибди, деб биламан. Биз уларни номма-ном биламиз ва вақти келганда очиқлаймиз. Футболга бефарқ бўлмаган барчани спорт принципларига содиқ қолишга чақирамиз. Етар майнавозчиликлар, - деди Диёр Имомхўжаев.

3331581192255

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" ва "Турон" расман Суперлигани тарк этганлиги, Про лигадан "Нефтчи" ҳамда "Динамо" юқори лигага йўл олгани маълум бўлган. Қизиқ томони, "бургутлар" мухлислари "Андижон" Суперлигага ҳалол йўл билан чиқиши тарафдорилиги ва чемпионатда 16 та жамоа қатнашишига қарши эканлигини фан клубнинг телеграмдаги саҳифасида билдирди.

- "Андижон" фан-клуби Суперлигада 16 та жамоа бўлишига қарши, биз ҳалол йўл билан Про лигадан чиқамиз, шу 14 та жамоа қолсин, спорт принципи бузилишига қаршимиз, олға Андижон!, - дейилади телеграм каналдаги постда.

photo_2021-11-26_15-20-24

Энди лигада қолиш учун ўтиш баҳсида иштирок этадиган жамоа номи аниқланиши лозим. Про лигада 3-поғонани банд этган "Олимпик" бу беллашувда иштирок этади. Суперлигада 12-ўринни олган жамоа "Жар" стадионида Тимур Кападзе шогирдлари билан куч синашади. Ўйин 2 декабрь куни бўлиб ўтади. Учрашув 14:00га белгиланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
26/11/2021 18:59
Shuncha viloyatni kamandalari puldan qiynalib muhlislari fudboldan zavq ololmay yurgan vaqt. qanday qilib Olimpik sponserlik qilishapti. uziz uylap kuring. Olimpik uynamaydigan bolalar nima qiladi keyin unoqa qilish ahmoqgarchilik ochiq raqobat quyish kerak. ana ushanda Kapadzi har turga viloyatma viloyat u21 uyinlarini kuzatib. saralap olgani yahshi emasmi.

Минбар

Барча блоглар