Кейн Роналду ва Мессини танқид қилди. Криштианунинг жавоби Ҳаррига тарсакидай тушди!

Англия терма жамоаси Европа чемпионатида Италиядан мағлубиятга учраб, азалий орзуси армонга айланди. Инглизларнинг етакчиси ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг Криштиану Роналдуни танқид қилганини кўпчилик мағлубият аламига йўймоқда.

- Роналду бекорга ўзини дунёнинг энг зўр футболчиси, деб ҳисоблаяпти. Мен шуни аниқ биламанки, бошқа мамлакатларни инобатга олмаган ҳолда, Англиянинг ўзида Роналду ва Мессидан анча яхши ўйнайдиган футболчилар бор, - деди Ҳарри Кейн.

Криштиану Роналду эса, инглиз ҳужумчисининг танқидига босиқлик билан, лекин Кейнга етарлича зарба бўладиган даражада жавоб қилди. Хусусан, у Англия терма жамоасини финалгача етиб келганини тасодиф деб, италияликларни қитъа чемпионатидаги ғалаба билан табриклади. Шунингдек, Ҳарри Кейнга қуйидагича жавоб қайтарди.

- Кейннинг гапига жавобим шуки, мен ўзимни зўрман, демаганман. Мен учун кўрсаткичларим гапиради. Терма жамомиз нимчорак финалдан чиқиб кетганига қарамай, мен энг яхши тўпурар бўлиб қолдим . Ичиқоралар нима дейишидан қатъи назар, мен ўз ўйиним ва голларим билан нималарга қодирлигимни исботлаб қўйганман.

Мен терма жамоам билан Миллатлар лигаси ва Европа чемпионатида ғолиб чиқдим. Англия эса узоқ йиллардан бери бирор нимани уддалай олгани йўқ.   

Кейн ҳали Лионель Мессининг даражасидан анча узоқда. У айтгангаплар ожизлишидан далолат беради. Агар Англия чемпион бўлганида, убизга осилмаган бўларди, - деди Криштиану Роналду.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)