"Классико"да мағлуб бўлган Куман истеъфога чиқариладими?

"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман "эл-классико"даги мағлубият туфайли ишдан бўшатилмайди.

"Marca" нашри тарқатган маълумотларга қараганда, "Реал"га қарши ўйинда мағлуб бўлиш эҳтимоли юқори бўлганлиги учун, "Барса" раҳбарияти нидерландиялик мутахассисни истеъфога чиқармайди. Бу мағлубият Куманнинг позициясига катта таъсир кўрсатмайди.

Бироқ Рональднинг келажаги олдинга турган 3 ўйин натижасига боғлиқ. Яъни, Ла Лига доирасидаги "Райо Валекано", "Алавес" ҳамда Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган Киевнинг "Динамо"сига қарши баҳсдаги қониқарсиз ҳисоблар Куманни истеъфосига сабаб бўлади.

Маълумот учун, "кўк-анорранглилар" ички чемпионатда 10 та турдан кейин 9, ЕЧЛ 3-туридан сўнг 1 ғалаба билан 3-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!