Клопп ЕЧЛ қуръасидан сўнг ўз фикрларини билдирди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросимидан сўнг жамоаси "Интер"га қарши тўқнаш келгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳаммаси жойида. Албатта, бу қийин рақиб. “Интер” А Серияда етакчилик қилмоқда, улар яхши формада ва яхши жамоа.

Ўтган мавсумда "Интер" Италия чемпионлигини қўлга киритди, шу боис "Ливерпуль"га осон бўлмайди. Лекин бу ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шунинг учун ҳаракат қилиш керак.

Бу ҳақиқий Чемпионлар лигаси жуфтлиги бўлди.

- Сизнингча қуръанинг қайта ўтказилгани тўғрими?

- Албатта. Мен уни жонли равишда томоша қилдим ва шундай деб ўйладим: "Ҳамма нарсани шундай қолдириб бўлмайди, ҳеч қачон". Албатта, ҳаммасини такрорлаш керак эди”, - деди германиялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар