Клопп “Ливерпуль” учун зўр ҳужумчи топди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп клуб раҳбариятидан “Ницца” ҳужумчиси Амин Гуирини харид қилишни сўраяпти.

Германиялик мутахассисга 21 ёшли футболчи кўрсатаётган натижалар маъқул келмоқда. Франциялик ҳужумчи “Ницца” таркибида 38 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди, жамоадошларига  саккизта голли пас оширди.

Амин Гуири нафақат марказий ҳужумчи, балки қанот ярим ҳимоячиси сифатида ҳам яхши ўйин кўрсатадиган универсал футболчи ҳисобланади.

Юрген Клопп уни жамоани тарк этиши мумкин бўлган бразилиялик Роберто Фирмино ўрнига олиб келмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!