Клопп “Ливерпуль”ни кучайтирадиган икки футболчи топди

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ПСЖга ўтиб кетган Жоржиньо Вейналдум ўрнини босадиган футболчи қидираётган эди.

Жамоа мутасаддилари бу ўринга икки ярим ҳимоячи номзодини илгари сурмоқда.

Шулардан бири Райан Гравенбарх “Аякс”даги ишончли ўйинлари билан гранд клублар эътиборига тушди. Бу футболчи ўйин услуби жиҳатидан Поль Погбани эслатиб юборади.

Иккинчи номзод Ив Биссума эса инглиз футболига бегона эмас. У “Брайтон” таркибида Англия премьер-лигасида етарлича тажриба тўплаган.

Айни пайтда “Ливерпуль” раҳбарияти бу икки ўйинчи бўйича музокараларга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!