Клопп Манени табриклади!

"Ливерпуль" жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп футболчиси Садио Манени мерсисайдликлар сафида урган 100-голи билан табриклади.

"Мане "Ливерпуль"нинг муваффақиятларига катта ҳисса қўшди. Кўпчилик унинг натижаларини унутади, лекин Садио ҳужумда ва ҳимояда кўп меҳнат қилади. 100 та голдан бошқа муҳим нарсалар ҳам бор. Шундай бўлса-да, шогирдим бу натижага эришганидан хурсанд бўлдим. Адашмасам, клуб тарихида бундай футболчилар 18 та эди. Айни дамда юлдузлар битта клубда кўп вақт қолмаяпти. Мен Садио билан 5 йилдан буён ишлаётганимдан мамнунман", - деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, сенегаллик вингер кеча "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда ўзининг юбилей голини уришга эртшди.



Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)