Клопп: Мени ҳайдашга шошилманглар!

Кейинги пайтда “Ливерпуль” таркибида порлаган Стивен Жеррарднинг мураббий сифатида Англияга қайтиши ортидан ёш мутахассис қадрдон жамоасида германиялик мутахассис Юрген Клопп ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида гап чиқди.

Клопп бу масала бўйича ўз муносабатини  билдирди.

- Биз ҳозир мавсум ўртасидамиз. Ҳеч қайси мураббийдан икки, уч ёки тўрт йилдан кейин нима бўлишини ҳеч ким сўрамайди. Мен бу ҳақида бош қотиришим шарт эмас. Мураббийлигим қачонлардир тугайди, лекин бунга ҳали узоқ вақт бор. Шукрки, ҳозир келажагим ҳақида ўйлайдиган шароитда эмасман, - деди Юрген Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Стивен Жеррард Шотландиянинг “Рейнжерс” жамоасидаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг, яқинда “Астон Вилла”ни қабул қилиб олди ва бу жамоани Еврокубокларга олиб чиқиш учун курашишини айтди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар