Клопп “Реал” ўйинчисига харидор

Ёзги трансферлар даврида фаоллик кўрсатмаган “Ливерпуль” қишдан бошлаб, жамоа ҳужумкорлигини оширишга қодир футболчиларни харид қилишни режалаштирмоқда. Бош мураббий Юрген Клопп биринчи навбатда, “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони трансфер қилмоқчи.

“Ливерпуль” раҳбарияти қишки трансферлар вақтида Асенсио бўйича расмий таклиф юборишга қарор қилган.

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Асенсиога у қадар жиддий эътибор қаратмаяпти ва келажакдаги режаларида футболчига жой ажратилмаган. Шу боис, клуб раҳбарияти испаниялик ярим ҳимоячини сотиб юборишга тайёр.

Transfermarkt портали 25 ёшли футболчининг трансферини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!