Клопп Салоҳ ва Мане ўрнига икки футболчига оғиз солмоқда

“Ливерпуль” қишки трансферлар вақтида икки нафар ҳужумкор футболчини харид қилади. Юрген Клоппнинг бу қарори Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг қишда Африка кубогида иштирок этиг учун ўз юртига жўнаб кетиши билан боғлиқ.

Германиялик мутахассис анчадан бери “Лидс” вакиллари – ҳужумчи Патрик Бэмфорд ва ярим ҳимоячи Рафиньянинг ўйинларини кузатиб келмоқда.

Бу икки ўйинчини олиш осон бўлмаса-да, “Ливерпуль” вакиллари йил охирига бориб трансфер борасида “Лидс”га мурожаат қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек, Юрген Клопп асосий таркибга кира олмай қолган бразилиялик Роберто Фирминони ҳам сотиб юборишга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар