Клопп терма жамоа ўйинчисини кутяпти

Юрген Клопп ҳозирдан келаси йили олинадиган футболчилар рўйхатини шакллантирмоқда. Германиялик мутахассис таклиф қилинадиган ўйинчилар қаторига “Валенсия” ярим ҳимоячиси Карлос Солерни ҳам қўшди.

Маълумотларга қараганда, “Ливерпуль” мутасаддиларига 24 ёшли футболчининг универсаллиги маъқул келмоқда. Солер майдон марказидан ташқари, ўнг қанотда ҳам яхши ўйнай олади.

Испаниялик футболчининг “Валенсия” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунланади. Мазкур келишувда Карлосни трансфер қилишни истаган клуб 125 миллион фунт тўлаши кераклиги ёзилган.

Бироқ, Солер ёзгача янги шартнома имзоламаса, унинг трансфер суммаси анча арзонлашади.

Испаниялик ўйинчига “Тоттенхэм” ҳам харидор эканини таъкидлаш лозим.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар